Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнига жалб қилинади
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Будапештда Венгрия билан икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири биринчи ўринбосари Левенте Магьяр билан музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ва инновацион соҳаларда кўп қиррали ўзбек–венгер ҳамкорлигини ривожлантириш муҳокама қилинди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги, сувни тежайдиган технологиялар, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, электроника, автомобилсозлик, тўқимачилик, кимё ва металлургия, илм-фан, инновация ва таълим каби соҳаларда янги юқори даромадли инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ишлаб чиқишни ўз ичига олган қисқа ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган иқтисодий масалаларни тўлиқ кўриб чиқди.
Саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, Венгрия сармоявий доираларини Ўзбекистон давлат корхоналари ва активларини трансформациялаш ва хусусийлаштириш жараёни жалб қилиш истиқболлари алоҳида тартибда муҳокама қилинди.
Учрашув якунида тўғридан тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва кўп қиррали шериклик йўналишларида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишилди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
18:06 / 27.05.2026
Венгрия парламенти Халқаро жиноий суддан чиқиш жараёнини тўхтатди
09:44 / 23.05.2026