7 октябрь куни Тошкентдаги Ғалаба боғида Халқаро Полиция Уюшмасининг Ўзбекистон бўлими ташкил этилганининг 10 йиллигига бағишланган расмий байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси

Тадбирнинг фахрий меҳмонлари сифатида шаҳар хокимлиги вакиллари, бутун Ўзбекистон республикасининг хуқуқ-тартибот идоралари рахбарияти, МДҲ давлатларидан келган юқори мартабали офицерлар,  хорижий давлатларнинг элчилари ва ҳарбий атташелари , шунингдек Россия Федерациясидан келган махсус меҳмон – ХПУ Россия бўлимининг Вице-Президенти Генерал-майор Головизнин А.Г. иштирок этишди. 

Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси
Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси

Тадбирнинг ёш меҳмонлари учун ППС ва ДПС хизматларининг патрул автомобиллари, автобус ва мотоцикллари кўргазмаси хамда ҳарбий дала ошхонаси намойиш этилди. 

Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси
Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси

Харбий оркестр иштирокидаги шоу-дастур, ёш яккакураш усталари, кинология хизмати мутахассислари, шунингдек, мамлакатимиз эстрадаси юлдузлари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон ва Райҳоннинг чиқишлари байрамнинг кўрки бўлди.

Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси

Тадбирнинг байрам қисми якунлангач, ХПУнинг Ўзбекистон бўлими ва мамлакатимизнинг бир қатор хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолаш ҳамда медалларни тантанали топширишдан иборат – расмий қисм бўлиб ўтди, ташкилот фаолиятига алоҳида ҳисса қўшган Халқаро Полиция Уюшмаси аьзолари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фахрийларига мукофот ва эсдалик совғалари топширилди.