Ўзбекистон, Украина, Полша ва Туркия Миллий марказий бюролари ходимлари ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси вакиллари ёрдами билан оғир жиноятлар содир этган икки киши Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Қидирувдагилардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланган бўлиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб келган ва тезкор тадбирлар натижасида украиналик ҳамкасблар томонидан ҳибсга олинган.

Ўзбекистонда интернет платформасида жиноятчи томонидан яратилган молиявий пирамидага 2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган, икки мингдан ортиқ фуқарони алдаган иккинчи йирик крипто-фирибгар ҳам хорижий давлат ҳудудида аниқланди ва ҳибсга олинди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимоснома тасдиқлангандан сўнг, Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчилар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.












