ADM Jizzakh заводида Хитойнинг CHERY GROUP компанияси билан ҳамкорликда TIGGO автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

13 октябр куни Тошкентдаги ROODELL автосалонида ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилган TIGGO автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва Хитойнинг CHERY GROUP компанияси вакиллари иштирок этишди. Маросимда Ўзбекистон автобозорида янги русумдаги учта автомобил харидорларга тақдим этилди:
- TIGGO 7 pro;
- TIGGO8 pro;
- TIGGO 8 pro max.

Ҳашамат интерьер, ишончлилик ва сифат белгиси бўлган CHERY автомобиллари бир кўришдаёқ автоишқибозлари кўнглидан жой олиши шубҳасиз. Чунки:
7 ўриндиқли;
- сенсорли экран бошқарувига эга;
- коррозияга қарши металл корпус;
- бутун салон бўйлаб ишончли ҳимоя ёстиқчалари;
- фильтрли иқлим назорати;
- 8 секундда 100 км/соат тезлик;
- панорамали том эффекти;
- спорт услубини акс эттирувчи ғилдираклар;
- ёрқин ва бетакрор кўринишдаги CHERY бунга арзийди.

Ушбу автомобиллар комплектацияси CHERY GROUP компанияси томонидан ADM Jizzakh заводига етказиб берилмоқда. Заводдан эса Roodell автосалонларига келтирилади.

Хитойнинг CHERY GROUP компанияси дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларига автомобил комплектациялари етказиб беради. Компания Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ ҳудудларида расмий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришган.
Компаниянинг расмий дистрибьютори Roodell компанияси ҳозирча ушбу русумдаги 3 та позициядаги автомобилларни сотувга чиқарди.










