Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган давлат органлари фаолияти шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, интернет маконида аҳоли билан мулоқот сифатини баҳолаш асосида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари рейтингини жорий этиш режалаштирилмоқда.
2026 йилга келиб БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси позицияларни яхшилаш ва етакчи 60 та давлат қаторига кириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилади.
2026 йилга қадар Матбуот эркинлиги индексида позицияларни яхшилаш ва етакчи 50 та давлат қаторига кириш бўйича амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутиляпти.
Шунингдек, давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтлари тўлиқ хатловдан ва верификациядан ўтказилади.











