Ўзбекистон | 12:38 / 28.10.2022
5446
1 дақиқада ўқилади

Агробанк - туризм соҳасини ҳам молиявий қўллаб-қувватламоқда  

Фото: Агробанк

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 19 сентябр куни ўтказилган “Мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида туризм соҳасини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Агробанк” АТБ тижорий лойиҳаларни молиялаштириб келмоқда.

Мазкур йўналишда Агробанк томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 83 млрд. сўм кредит маблағи йўналтирилган.

Ушбу йўналишда тижорат банклари томонидан кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига, яъни, туризм, маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун берилади.

Қўшимча маълумот учун телефон — 1216

Telegram|Instagram|Facebook|You tube|

 

Мавзуга оид