«Chevrolet Оnix – энг юқори стандартларга жавоб берадиган замонавий автомобиль. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишидан анча олдин машҳур бўлган барча кутган автомобиль. Янги модель ёрқин дизайн, замонавий интерьер ҳамда қулайлик ва хавфсизлик учун барча зарур опцияларни ўзида мужассамлаштиради», – деб таъкидлайди UzAuto Motors Бош директори Бо Инге Андерссон.
Chevrolet Onix автомобилининг тақдим этилаётган комплектациялари харидорларга ўзи учун қулай бўлган «айнан ўша» автомобилни танлаш имкониятини беради.
Автомобиллар комплектациясига қараб 2 турдаги двигатель билан тақдим этилади:
- 1,2 литрли 132 от кучига эга турбо двигатель ҳамда 6 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган;
- 1,2 литрли 90 от кучига эга атмосферали двигатель 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.
Автомобиль 10,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришади, шу билан бирга аралаш силкда 100 км учун фақат 5,9 л ва шаҳар ташқарисидаги йўлда 4,7 л сарфлайди.

Замонавий дизайн
Автомобиль замонавий дизайн ва қулайлик билан бирга хавфсизлик бўйича энг илғор замонавий технологияларни ҳам тақдим этади. 5 ўриндиқли ушбу седан саёҳатлар учун хоҳ у оилавий, хоҳ дўстлар орасида ёки хизмат сафари билан шайланган ходим бўлсин умуман, барча-барча учун ҳам бирдек идеал.
Ўзининг ёрқин кўриниши билан Chevrolet Onix йўлларда алоҳида таассурот уйғотиб, қулай ҳайдашни кафолатлайди. Chevrolet Мalibu автомобили билан ўхшашлиги юқори тоифадаги автомобиллардан қолишмайдиган мустаҳкам ва замонавий ташқи кўриниш беради.
UzAuto Motors компаниясининг Бош директори Бо Андерссон: «Ўзгача дадил экстерьер ва юқори технологияли интерьер дизайни ўрта даражадаги автомобиль қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурни ўзгартиради. Бу замонавий дизайн ўзгача бир катта бўлиши шарт эмаслигини намойиш этади», – дея қайд этди.
Футуристик ёритиш техникаси ён атрофдагиларнинг эътиборини жалб этади. Бу ҳеч бир автомобиль ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.
Кузовдаги горизонталь чизиқлар автомобилнинг замонавий дизайн услубига эга эканлигига урғу беради. Улар диод оптика ёруғлик элементлари билан биргаликда автомобилга ёрқин ва таниқли кўриниш беради, мукаммал ишланган кундузги диод оптикаси эса Оnix'ни кеча-ю кундуз кўзга ташланадиган қилади.


















