Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони тўқимачилик қўшма корхонасини таъсис этади
Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Жидда шаҳрида Sitra тўқимачилик компанияси директори Умар ал-Саққоф билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистонидаги тўқимачилик корхоналари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини подшоҳликка экспорт қилиш ва қўшма корхона таъсис этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Умар ал-Саққоф саудиялик инвесторлар мамлакат вазирлик ва идоралари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тўқимачилик соҳасидаги лойиҳаларга биргаликда инвестиция киритиш истагида эканини билдирди.
Тадбиркор Ўзбекистондаги корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини Саудия Арабистони подшоҳлиги бозорига олиб киришдан манфаатдор эканини айтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон-Саудия Арабистони тўқимачилик қўшма корхонасини таъсис этиш бўйича фикр алмашди.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
08:37 / 29.05.2026