Жорий йилдаги «Баден-баден қайта суғурталовчилар» йиғилишида дунёнинг йирик қайта суғурта компаниялари ва қайта суғурта брокерларидан 2 850 нафардан ортиқ вакиллар қатнашди. Германиянинг Баден шаҳрида ҳар йили ташкил этиладиган мазкур йиғилиш 1995 йилдан бери ўтказилиб келинади.

Мазкур нуфузли йиғилишда «Ўзагросуғурта» АЖ вакиллари томонидан бир қатор халқаро ҳамкорлар билан Жамият фаолиятининг истиқболдаги ривожи учун муҳим стратегик музокара ва учрашувлар ўтказилиб, келишув шартномалари имзоланди.

Жумладан, жаҳоннинг қайта суғурта бозорида учинчи ўринда турадиган Германиянинг “Hannover Re”  қайта суғурталаш компанияси билан облигатор ҳажмни оптималлаштириш, қалтисликларни суғурталашда ва тендерларда қатнашиш жараёнида котировкаларни нисбатан тез ва минимал даражада олиш масалаларида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, дунёнинг энг йирик қайта суғурта компанияларидан бири “Swiss Re”  (Швейцария) компанияси вакили Жамият билан алмашинув дастури орқали кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

АҚШнинг “AON”  компанияси (глобал суғурта бўйича маслаҳатчи бўлиб, дунёнинг энг йирик суғурта брокери ҳисобланади. Бугунги кунда 120 мамлакатда ваколатхоналари мавжуд) вакиллари Ўзбекистон суғурта бозори жадал ривожланаётганини алоҳида эътироф этиб, факультатив шартномалар асосида қалтисликларни дунёнинг энг юқори рейтингли қайта суғурта компанияларида жойлаштириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Суғурта ва қайта суғурталаш бўйича мустақил брокер “Ko‘ln & Reeker” ташкилоти қайта суғурталовчилар, риск менежерларга кенг кўламли маслаҳат ва хизматларни таклиф этади. Мазкур брокер билан энергетика ва мол-мулк суғуртасида автоматик кўриб чиқиш ҳамда жавобгарлик ҳажмидан ортиқча қоғозбозликсиз фойдаланиш, суғурта ҳодисаси рўй берганда, қисқа муддатларда суғурта тўловини кўриб чиқиш ва ташкиллаштириш келишув шартномаси имзолашга келишиб олинди.

Фото: Ўзагросуғурта

«Ўзагросуғурта» АЖ вакиллари халқаро йиғилиш чоғида бутун жаҳон қайта суғурта маркази Lloyd’s бозорида юқори ўринга эга бўлган “