2021 йилдан «Ijro.gov.uz» платформаси орқали қонунлар ва президент ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг cамарали тизими жорий қилинган. Айни вақтда ушбу тизим давлат хизматчилари учун уларнинг ишини енгиллаштириб, уларга янги хизматларни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 майдан бошлаб «Ijro.gov.uz» платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминланиши қулай усулда назорат қилиниши йўлга қўйилди.
Тизим қулайлиги шундаки, ушбу платформа орқали қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиқаётган топшириқларнинг аниқ ижрочиси, яъни эгаси, шунингдек уларни бажариш муддатлари ҳам аниқ қилиб кўрсатилиб ҳар бир топшириқ алоҳида назоратга олинади. Бу эса ўз навбатида масъулларга қонунчиликда ва президент ҳужжатларида белгиланган топшириқ ва вазифаларни бажарилиши устидан назоратни кучайтиришга ёрдам беради.
Тизимдан фойдаланиш натижасида – топшириқлар ижросини самарали ва режали ташкил қилинади, аниқ механизмлар, муддатлар ва масъуллар белгиланади, ижро интизоми мустаҳкамланиб, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулияти ошиб боради.
Эътиборга олиш лозим бўлган яна бир муҳим ҳолат ортиқча қоғозбозликнинг олдини олиш, замонавий технологиялардан фойдаланиб самарадорликни оширишади.
«Ijro.gov.uz» тизимига давлат хизматчилари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари учун тақдим қилаётган хизматлар бу билан чекланиб қолмайди. Тизимга фойдаланувчиларни учун бир қанча қўшимча хизматлар қўшиб берилади. Буларнинг энг асосийси идоравий ҳамда идоралараро ҳужжатлар алмашинувига ёрдам берувчи







