Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда экостикерлар бўйича тарқалган хабарлар бўйича муносабат билдирди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «1 январдан бошлаб экостикер олмаган ҳайдовчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима қўлланилади» ҳамда «экостикер пуллик бўлади» мазмунидаги хабарлар тарқалганди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, мазкур хабарларни тасдиқловчи қонуний асослар мавжуд эмас.
«Йўл ҳаракати хавфсизлигига оид маълумотларни фақат ваколатли идораларнинг расмий саҳифаларидан олишингизни сўраймиз», дейилади расмий муносабатда.













