ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига табрик йўллади. 

Табрикда давлат раҳбари 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни, деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирди.