Тошкентдаги тарихий “Эски жўва” бозорида Марказий Осиёда ягона “Chorsu gold center” очилиш арафасида. Сифатли заргарлик буюмлари ва совғаларни харид қилиш мумкин бўладиган марказ ҳам харидорларга, ҳам тадбиркорларга қулай таклиф ва имкониятлар бериши билан аҳамиятли.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил феврал ойида имзолаган “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ҳунармандларга бир қатор қулайлик ва имкониятлар яратилди. Жумладан, Тошкентдаги “Эски жўва” бозорида очилаётган Chorsu gold center шу мақсадда ишга туширилмоқда.

Тарихий манзилдаги қимматбаҳо буюмлар маркази
Эски жўва тарихдан минтақанинг энг қайноқ нуқтаси бўлган. Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги энг йирик бозорлардан бири, Тошкент шаҳрининг “эски шаҳар”ида жойлашган манзил ўрта асрларда маълум бўлган ва “Буюк ипак йўли”да катта аҳамиятга эга эди. Гавжум бозор бугунги кунга қадар ҳам ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда.
Ҳудуднинг такрорланмас архитектураси, айниқса мовий гумбазлар сайёҳларни ўзига жалб этиб келади. Энди бу бозорга келиш учун яна бир жиддий сабаб пайдо бўлди : Чорсунинг икки мовий гумбазлари остида, собиқ NBU биноси ўрнида Марказий Осиёда ягона “Chorsu gold center” ўз фаолиятини бошламоқда. Сифатли заргарлик буюмлари ва совғаларни харид қилиш мумкин бўладиган марказ ҳам харидорларга, ҳам тадбиркорларга қулай таклиф ва имкониятлар бериши билан аҳамиятли.

“Chorsu gold center”да сизни нималар кутади?
8 минг кв.метрдан ортиқ майдонни эгаллаган “Chorsu gold center”нинг 1-қаватида 105 та дўкон мавжуд бўлиб, мулкдорларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилади. Дўконларнинг катта қисми таниқли брендлар томонидан сотиб олинган. Марказнинг 1-қаватида сотувда бор-йўғи 5та дўкон қолди. 2-қаватда ҳажми 18 кв.м дан 52 кв.м гача бўлган жами 56 та дўкон мавжуд. Бу дўконлар ижара учун мўлжалланган.










