Ўзбекистон | 18:55 / 15.11.2022
12261
3 дақиқада ўқилади

ENDO MARINE – соғлом тана ва жўшқин ҳаёт билан ҳамнафас

Йод организм учун жуда зарур микроунсур ҳисобланиб, қалқонсимон без фаолиятида иштирок этади, айниқса болаларнинг жисман ва ақлан ривожланишида бу модданинг зарурияти катта.

Numa nutrimakon ўзининг янги ENDO MARINE маҳсулотини тақдим этди. Болалар ва катталар учун мўлжалланган шифобахш восита 100 % табиий маҳсулотлардан тайёрланган. 

Таниқли нутрициолог Бахтинисо Азимбоева бу маҳсулотнинг фойдали хусусиятлари ҳақида гапириб берди:

“ENDO MARINE таркиби билан танишиб, очиғи хурсанд бўлдим. Чунки йод етишмовчилиги касаллиги бирданига кўзга ташланмаса-да, секин-аста организмни сустлаштириб, бошқа хасталикларга йўл очиб берадиган пойдевор ҳисобланади. Шунинг учун йод етишмовчилигини 21 аср вабоси десак адашмаймиз. Таъсирчанлик, хотиранинг пасайиши, ўсишдан орқада қолиш, сурункали чарчоқ, семизлик каби нохуш ҳолатларнинг олдини олишда бу модданинг аҳамияти катта”,- дейди шифокор. 

Фейхоа меваси йоднинг табиий манбаи ҳисобланиб, қалқонсимон без фаолиятнинг яхши ишлашига ёрдам беради. Унинг таркибидаги сувда эрувчан йод инсон танасида мукаммал ўзлаштирилади. Шунингдек, бу мева калий, магний, фосфор, темир, цинк каби элементларнинг ҳам конидир.

ENDO MARINE таркибидаги бу мева айни пайтда Ўзбекистонда махсус етиштирилмоқда. Ҳозирда водий вилоятларида фейхоа плантациялари ташкил этилган ва ундан унумли фойдаланилмоқда.

Маҳсулот таркиби витаминлар ва эфир мойларига бойлиги сабаб иммун тизимини мустаҳкамлаш хусусиятига ҳам эга. Бу эса грипп ва шамоллаш каби даврий касалликлардан халос бўлишда ва уларга дуч келмасликда ёрдам беради.

Ушбу экзотик маҳсулот фейхоа меваси, денгиз калцийси, пектин, ламинария, гуава барги, шолғом барги ва олмадан олинади. Таркибдаги олма шарбати уни истеъмол қилишни янада қулайлаштиради.

ENDO MARINE бир қатор халқаро сертификатларга эга бўлиб, улар орасида “Ҳалол” сертификати ҳам мавжуд.

Шунингдек, маҳсулот таркиби халқаро стандартлар асосида текширилиб, унинг органик восита эканлиги ҳақида Америка ва Европанинг бу ҳақидаги сертификатини ҳам қўлга киритган.

Ўзингиз ва фарзандларингиз саломатлиги учун табиийликни танланг.

Мурожаат учун:

+998712032223
+998555039998