Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Киевни Полша бўйича суриштирувга қўшишга чақирди
Украина президенти Володимир Зеленский украиналик мутахассисларни Полшадаги ракета қулашини текширишга жалб қилишга чақирди.
Фото: president.gov.ua
Киевнинг позицияси «жуда ошкора: биз барча тафсилотларни, ҳар бир фактни аниқлашга интиламиз», деди давлат раҳбари ватандошларига кечки видеомурожаатида.
У Украина томонига Киев ҳамкорлари ва портлаш содир бўлган жойдаги маълумотлардан фойдаланиш имконини тақдим этишга чақирди.
Шу билан бирга, Украинадан олинган барча маълумотлар ўз шерикларига «тўлиқ берилади», деди Зеленский.
15 ноябрь куни Украина билан чегарадан 10 км узоқликда жойлашган Полшанинг Пшеводув қишлоғи ҳудудига ракета қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Россия ракетаси Полшага қулаганига ишонч билдирди. Полша президенти Анжей Дуда портлаган ракета Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига тегишли бўлиши мумкинлигини айтди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг брифингда воқеа юзасидан суриштирув давом этаётганини ва якуний натижаларни кутиш кераклигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, ҳодисага, дастлабки маълумотларга кўра, Россия ракеталарига қарши Украина ҳаво мудофаасидан фойдаланилгани сабаб бўлган.
«Аммо мен аниқ айтмоқчиманки, бу Украинанинг айби эмас. Россия Украинага қарши ноқонуний урушни давом эттираётгани учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади», деб таъкидлади Шимолий Атлантика альянси бош котиби.
Бундан олдин Полша Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Сергей Андреевни Полшанинг Украина билан чегарадош Пшеводув қишлоғида юз берган портлаш муносабати билан чақиртирганди.
Мавзуга оид
20:02 / 29.04.2026
Зеленский Россияга зарба бериш масофаси узайганини маълум қилди
09:35 / 20.04.2026
Украина Европани ракетадан ҳимоя тизими яратишга чақирмоқда
19:56 / 10.04.2026
Зеленский Украинанинг ядро қуролидан воз кечишини «катта хато» деб атади
17:52 / 10.04.2026