Ангренда 20 сотих ерни фирибгарлик билан 9 минг долларга сотаётган шахс ушланди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Ангрен шаҳри бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро У.Н. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унга Мустақиллик кўчасида жойлашган 20 сотих захирадаги ер майдонини 18 минг доллар эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 9 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Нишон тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Э.Ш. ва И.Ш. «Юксалиш» МФЙ ҳудудидан отаси И.Б.га деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган 35 сотих ҳамда ушбу жойга туташ 50 сотих захирадаги ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро М.А.га олиб бериш эвазига 125 миллион сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
08:10 / 17.10.2024
ИИББ интернетдаги фирибгарликнинг янги кўринишидан огоҳлантирди
20:45 / 14.10.2024