Beeline Uzbekistan брендни янгиламоқда ва имкониятларни очмоқда
2022 йил 22 ноябр, Тошкент. Beeline Uzbekistan бренд трансформацияси бошлангани ҳақида хабар беради. Шу санадан бошлаб Ўзбекистонда миллионлаб одамларга яқин бўлган машҳур йўл-йўл логотип ва ном ортида “Beeline. Сиз билан” шиорида мужассамланган янгиланган фалсафада, янги кўриниш ва янада аниқроқ маъно туради.
Ўзгариш нима учун керак?
Абонентлар ҳаётига Beeline Uzbekistan’нинг олиб келадиган технологиялари доимо ривожланиб бормоқда. Улар билан бирга миллионлаб инсонларнинг ҳаётлари ва одатлари ўзгармоқда. Операторнинг ўзи ҳам ўзгариб бормоқда: энди анъанавий алоқа хизматлари, қўнғироқлар ва интернет Beeline Uzbekistan бренди тақдим этаётган хизматларнинг бир қисми холос. Рақамли хизматлар экотизими инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларини қамраб олади: молия, кўнгилочар, таълим, ҳордиқ ва албатта, алоқа. Мижозларнинг эҳтиёжлари Beeline'ни ички ўзгаришларга ундамоқда. Энди у мобил эмас, дигитал-оператор. Демак, брендни янгилаш, ташқи томондан ҳам ўзгартириш зарур.
Мижозларни нима кутмоқда?
Улар нимага интилишади! Beeline Uzbekistan'нинг доимий амалиёти бу абонентлар ўртасида сўров ўтказиш, уларнинг хоҳиш-истакларини чуқур ўрганишдир. Брендни янгилашда истакларни аниқлаш, фикр-мулоҳазаларни олиш ва гипотезаларни синаб кўриш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Шундай қилиб, компания мижозлар билан биргаликда ўзининг янги кўриниши ва фалсафасини яратди.
“Биз барча қадамларимизни белгиловчи асосий қадриятларни танлаб олдик. Муҳими – ишлаш учун қулайлик қобилияти, бу бренднинг ДНКсида мужассам бўлган, ривожланиш – доимий олға интилиш, янгиликларга очиқлик ва одатий чегаралардан чиқиш, қулайлик – мижоз билан у тушунадиган тилда гаплашиш истаги. Ва албатта, шаффофлик ва ҳалоллик бизнинг устувор вазифаларимиздир”, - деди компаниянинг тижорат директори Максим Ефремов.
Beeline энди йўл-йўл чизиқли эмасми?
Бренднинг янгиланиши ташқи ўзгаришларни, компаниянинг янги, замонавий қиёфасини яратишни ҳам англатади. Бундан ташқари, Ўзбекистон халқига янада яқинроқ ва тушунарли бўлиш учун визуал коммуникациялар энди миллий ўзига хосликни ўз ичига олган. Бироқ мижозлар барча олдинги элементлардан йироқлашишни истамайдилар.
“Биз уларнинг истакларини инобатга олдик ва севимли йўл-йўл чизиқли логотипни қолдирдик. Шу билан бирга, бренд янги рамзий элементларни ўз ичига олади. Шаффоф плашка софликни англатади. «Ривожланиш» ва «Технологик» маънолари юқорига йўналтирилган зинапоя орқали ифодаланади. Бу нафақат сариқ ёки қора, балки рақамли хизматларнинг хилма-хиллигини кўрсатувчи бренднинг янги палитрасидан бошқа рангларда ҳам акс эттирилган бўлиши мумкин. Зинапоя қиёфасининг ўзи мамлакатимиз маданияти, тарихий бинолар нақшларини чуқур ўрганишдан туғилган. Самарқандда ёки Бухорода бўлганингда уларга қаранг!” – дейди маркетинг директори Маҳбуба Содиқова.
Шиор ўзгарганми?
Албатта, чунки бренднинг ўзгариши янги баёнотни талаб қилади. Beeline Uzbekistan бу ерда ҳам ўз мижозлари билан умумий ҳаракат йўлини танлаган ҳолда кенг кўламли ишларни амалга оширди. Энди стратегик шиор шундай янграйди: “Beeline Сиз билан".
Айнан шу бренд шиори компаниянинг янги 1440 стратегиясини тўлиқ акс эттиради.
«1440» нимани англатади?
“Ҳаммаси оддий: бу 24 соатдаги дақиқалар сони. Мижозларимиз ҳар дақиқада, куннинг исталган вақтида Beeline Uzbekistan'нинг энг яхши хизматларидан фойдаланишлари керак. Биз абонентларга доимо керакмиз, бу бизнинг фалсафамиз ва кўринишимизда ўз аксини топади”, — дея воқеани шарҳлади Beeline Uzbekistan'нинг бош директори Анджей Малиновски.
Beeline бир-биридан минглаб километр узоқликда жойлашган одамларни боғлайди. Хизматлар учун тўловни амалга оширишда биргина қўл ҳаракатини амалга ошириш ва севимли фильмларни исталган вақтда, исталган жойда томоша қилиш имконини беради. Кайфиятга мос мусиқа топиш имконини беради. Beeline Uzbekistan – янги имкониятлар дунёси. Ушбу асосий ғоя янгиланган бренднинг рамзидир.
Beeline. Сиз билан.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: t.me/beelineuzbekistan
Twitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:00 / 06.11.2024
"Ҳамкорингизни билинг: комплаенс бизнесга хавф-хатарсиз ўсишда қандай ёрдам беради" — Beeline Uzbekistan Тошкентдаги форумга таклиф қилади
18:00 / 04.11.2024
VEON Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган Hambi — «Ҳаммаси Битта» супериловасини ишга туширди
13:00 / 29.08.2024
Шаҳарлар, қишлоқлар, автомагистраллар: Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоғини кенгайтирмоқда
10:00 / 05.08.2024