Тошкент шаҳар судларининг хабарига кўра, Қодиров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик, яъни майда безориликни содир этган деб топилган. Шундан келиб чиқиб, суднинг қарори билан унга БҲМнинг 3 баравари, 900 минг сўм миқдорида жарима жазоси берилган.
Ҳуқуқбузар бу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти бериши мумкинлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Яккасарой тумани Армуғон маҳалласи раиси Аъзам Қодиров оддий фуқарони тепган воқеаси 27 ноябр тахминан соат 12:30ларда содир бўлгани маълум қилинганди.
Бир кун ўтиб, яъни 28 ноябр куни маҳалла гузарида ўтган йиғилишдан сўнг, “ўз лавозимига номуносиб хатти-ҳаракати” учун раис ишдан бўшатилганди.















