Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ маҳалла раиси фуқаролар номидан 187 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида собиқ маҳалла раиси ва унинг ўғли олти нафар фуқаронинг шахсий маълумотларидан қонуний асосларсиз фойдаланиб, улар номидан расмийлаштирилган 187,4 млн сўмни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликда гумон қилинмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши туманидаги «Янги Хонобод» маҳалла фуқаролар йиғинининг собиқ раиси К.Р. ва унинг ўғли И.Н.нинг қонунга зид ҳаракатлари аниқланган.
Текширув маълумотларига кўра, улар маҳаллага турли масалалар билан мурожаат қилган олти нафар фуқаронинг паспорт маълумотларидан фойдаланган. Шунингдек, уларнинг имзоларини сохталаштириб, онлайн савдо платформаси орқали турли маиший техника воситаларини расмийлаштирган.
Тергов талқинига кўра, харид қилинган маиший техникалар кейинчалик нақд пулга сотилган ва олинган 187,4 млн сўм ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:44 / 16.07.2026
Маҳалла раисига боғча ва мактаб қуриш учун ерни аукционга чиқариш ваколати берилади
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
11:52 / 08.08.2025
48 ёшли маҳалла раиси 17 ёшли қизга маҳалла биносида шилқимлик қилди
19:42 / 23.06.2025