Видеомулоқот давомида Тошкент вилоятида мисни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирган Малайзия томонига Оҳангарон туманида ташкил этилган технопаркда жойлашган “Мис кластер зонаси” ва тайёр маҳсулотларни экспорт қилишда қўлланиладиган транспорт йўлаклари ҳамда ташқи савдо маршрутлари, Volt фаолияти ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Малайзия компанияси раҳбари мамлакат Volt корхонаси билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Музокаралар натижасида мазкур лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш ва Volt ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиш мақсадида 2023 йил январь ойида Малайзия компанияси раҳбари Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этишга келишиб олинди.