Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар Руминия ва Полшадаги заводларга ишга жалб қилинади
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимларининг Яқин Шарқ ва Европа давлатларида рекрутинг соҳасида фаолият юритиб келаётган ABC International Placement Services FZCO компанияси раҳбари Никкҳи Маншрамани билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Унда Ўзбекистон юқори малакали фуқароларини қонуний равишда муносиб ишларга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида ватандошлар меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари, президентнинг «Хавфсиз, тартибли ва хавфсиз тизимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазмуни ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилгани баробарида жаҳон меҳнат бозорида талаб қилинадиган кўникма ва малакалар тан олинган стандартлари асосида яратилган «Ишга марҳамат!» мономарказлари фаолияти ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратилди.
Никкҳи Маншрамани Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб қилиш жараёнини ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлашга, қонуний ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди.
- Компаниямизнинг Руминиядаги ҳамда Полшадаги завод ва фабрикаларида Ўзбекистондан малакали ишчи кучини жалб этиш имкониятлари мавжуд, - деди у. - Биз ишчиларни муносиб ойлик маош, тиббий суғурта, 3 маҳал овқат ва ётоқхона билан таъминлаймиз. Ушбу масалалар юзасидан Ўзбекистон тегишли ташкилотлари билан ҳамкорлик шартномасини имзолашга тайёрмиз.
Мавзуга оид
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026
Россия дрони Руминиядаги уйга келиб урилди
13:44 / 20.04.2026
10 млрд қарзи билан тугатилган завод: “Тошкент ёғ-мой комбинати”нинг ишчилари чорасиз қолдирилди
12:27 / 13.03.2026