Европа Иттифоқи газ нархининг юқори динамик чегарасини мегаватт-соатига 180 евро (1 минг куб метр учун тахминан 1,85 минг евро) даражасида тасдиқлади. ЕИ Кенгаши веб-сайтига кўра, ушбу чора 2023 йил 15 февралдан кучга киради.

«Кенгаш фуқаролар ва иқтисодиётни ҳаддан ташқари юқори нархлардан ҳимоя қилиш учун бозорни мослаштириш механизмини ўрнатиш тўғрисидаги қарорни расман қабул қилди», дейилади баёнотда.

Қарор 1 йил давомида амал қилади.