Жаҳон | 09:06 / 02.01.2023
16080
2 дақиқада ўқилади

Володимир Зеленский: Россияни қўрқув ҳисси қамраб олди

Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, унинг мамлакати ва Россиядаги кайфият ўртасидаги фарқ тобора яққол сезилиб бормоқда. 

Володимир Зеленский / Фото: president.gov.ua

«Россия террорчилари, қанчалик ачинарли бўлсалар, бу йилга шундай тарзда кириб келишди, - деб маълум қилди у ўзининг анъанавий кечки видеомурожаатида. - Шу кунларда биз Россиядан, инсон сифатида, ақлий жиҳатдан қанчалик узоқлашганимиз аниқ бўлди. Бизнинг бирлик туйғумиз, ҳақиқийлик, ҳаётнинг ўзи - буларнинг барчаси Россияда ҳукм сураётган қўрқув ҳиссидан жуда фарқ қилади. Улар қўрқишяпти. Бу сезиляпти. Улар ҳақли равишда қўрқишяпти. Чунки мағлуб бўлишади. Дронлар, ракеталар, қолган ҳамма нарса уларга ёрдам бермайди. Чунки биз биргамиз. Улар - фақат қўрқув билан бирга».

Бундан олдин, 31 декабр куни Россия Украина ҳудудига навбатдаги ракета зарбаларини амалга оширди. Украина президенти Володимир Зеленский навбатдаги ракета ёмғири фонида россияликларга рус тилида мурожаат қилганди.

«Бу гапларимни рус тилида айтмоқчиман. Россияликлар, сиз олиб бораётган уруш пропагандачиларингиз айтаётгани каби НАТОга қарши эмас, бизга қарши. Бу ҳеч қанақа тарихий уруш эмас, бир киши охирги кунигача ҳукумат тепасида қолиши учун бўлаётган уруш. Сизнинг етакчингиз унинг орқасида ҳарбийлар турганини, ўзи эса олдинда эканини кўрсатмоқчи бўлмоқда. Лекин аслида у ҳарбийлар, ракеталар, ўз саройларининг деворлари ортига бекинмоқда», деди Зеленский.

Мавзуга оид