Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика қишки спорт мактаби қачондан ўз ишини бошлаши аниқлаштирилди
“Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Фото: Халқ сўзи
Қишки спорт мактабининг асосий вазифалари белгиланди. Қишки спорт турлари бўйича ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларнинг қишки спорт турлари бўйича мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш шулар жумласидандир.
Республика қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди ҳамда мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.
Мактабни ташкил этиш ва спорт иншоотларини қуришда қишки спорт турлари (фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, ҳоккей) билан ўқувчиларнинг доимий машғулот ўтказишлари учун замонавий ёпиқ муз саройи ва очиқ спорт майдони ҳамда махсус тренажёр залига эга бўлиши лозим.
Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби президентнинг 2022 йил 1 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Мавзуга оид
16:19 / 21.02.2026
Қорин атрофида тўпланадиган ёғлар: нега баъзан диета ҳам, спорт ҳам ёрдам бермайди?
18:35 / 20.01.2026
Йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳардаги мактабда кураш клуби очилади
18:27 / 18.08.2025
Шавкат Мирзиёев спорт федерациялари раҳбарлари билан мулоқот қилди
19:16 / 28.07.2025