"Давлат хизматлари янгиликлари" каналига кўра, хорижда ишланган даврлар айрим шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади.

Улар:

  • 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
  • 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда.

Ўзбекистон фуқароларининг ёлланма (битим) асосда хорижда ишлаганлиги ҳукумат томонидан ваколат берилган органлар меҳнат дафтарчасига киритган қайдномаларга қараб аниқланади.