Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятидаги тўртта хонадонда ёнғин юз берди
Наманган вилоятининг Чортоқ, Давлатобод, Уйчи, Поп туманларидаги хонадонларда ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар қилди.
14 январ куни Чортоқ туманидаги «Комиллик» МФЙ, Давлатобод туманидаги «Нуробод» МФЙ, Уйчи туманидаги «Обод» МФЙ ҳудудидаги хонадонларда ёнғин юз берган. 15 январ куни эса Поп тумани «Гузар» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган.
Содир бўлган ёнғинлар ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида куйиб тан жароҳати олган ҳамда ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Ёнғинларнинг аксарияти хонани иситиш мақсадида фойдаланилаётган газ, ўтин, кўмир ва бошқа ёқилғиларни узоқ вақт ёқиб назоратсиз қолдирилиши оқибатида содир бўлаётгани аниқланган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:30 / 19.06.2026
Наманганда ИИБ терговчиси номусга тегиш жиноятини “ёпиб” юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
09:00 / 18.06.2026
Наманганда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси қўлга олинди
11:55 / 12.06.2026
Наманганда “чемпион” тадбиркорлар ва йирик инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланади
11:50 / 05.06.2026