Икки томонлама даражадаги ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги режалаштирилган мулоқотлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистон масаласида Ўзбекистон ва Эроннинг позициялари яқинлиги қайд этилди.
Томонларнинг савдо-иқтисодий йўналишдаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга тайёрлиги тасдиқланди.
Транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, икки мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда янги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.












