Олий даражада эришилган келишувларни самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Минтақавий сиёсат масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.
Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Билавал Бҳутто-Зардорий Ўзбекистон томонини Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига муваффақиятли раислик қилгани билан табриклади.












