Мавлуд Чавушўғли Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги Ташкилот доирасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш, унинг жаҳон майдонидаги нуфузини оширишга хизмат қилганини таъкидлади.

Бўлажак икки томонлама тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги Стратегик режалаштириш гуруҳи ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Афғонистондаги мавжуд вазият ва минтақавий сиёсатнинг бошқа масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алмашувни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.