Учрашувда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилиб, 2022 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди. 2023 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорлик икки давлат салоҳиятига мос келмаслиги қайд этилди. Иқтисодий дипломатиянинг қўшма механизмларини такомиллаштириш, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги қўшма савдо қўмитаси фаолиятини қайта тиклаш юзасидан фикр алмашилди.
Маданий-гуманитар таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокараларда зиёрат туризми соҳасида сайёҳлик алмашинувини янада ошириш зарурлиги ҳам таъкидланиб, тегишли қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.











