2023 йилги давлат дастурига оид фармон лойиҳасининг 8-банди таълим соҳасига тааллуқли.
Унга кўра, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.
Шу санадан эътиборан, профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.
Профессионал таълим муассасасининг юқори натижаларга эришган педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш амалиётини жорий этилади.
Ушбу мақсадларга жорий йилда 139 млрд сўм йўналтирилади.
- Аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йилда боғчалардаги педагогларнинг маошлари умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг лавозим маошларига тенглаштирилишини эълон қилганди. Лекин бу янгилик давлат дастури лойиҳасига киритилмаган.
Шунингдек, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Натижада, 76 та мактабда француз тили, 76 тасида немис, 37 тасида инглиз, 10 тасида корейс, 6 тасида хитой ва 3 тасида япон тиллари иккинчи хорижий тил сифатида ўқитилади. Шунингдек, ўқувчилар 10-синфдан бошлаб 64 та ишчи касб, 21 та соҳада тадбиркорликка, 10 та IT ва “креатив индустрия” йўналишидаги касбларга ўргатилади. Ушбу жараёнга ёшлар етакчилари ва ҳудуддаги таниқли тадбиркорлар жалб қилинади.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида

















