Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда эскирган уйлар таъмирланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва туманларидаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишларининг йиғма параметрлари тасдиқланди.
Амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича буюртмачи Нукус шаҳри ва шимолий туманларда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ҳисобланади.
Жанубий туманлардаги уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишлари бўйича Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК буюртмачи этиб белгиланди.
Жанубий туманлардаги 2 000 км тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари бўйича Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари ҳокимликларининг Ободонлаштириш бошқармалари буюртмачи этиб белгиланди.
Чора-тадбирларни қисқа муддатларда якунлаш мақсадида пудратчи ва лойиҳа ташкилотларини, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларни танлаш тўғрисида эълон махсус ахборот порталида жойлаштирилмайди. Буюртмачиларга электрон шаклда таклиф бермасдан, энг яхши таклифларни аниқлаш ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
15:20 / 06.01.2026
Ажримдан кейин эркак аёлни уй билан таъминлаши шартми? Қонун таҳлили
14:27 / 15.12.2025
Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг асосий қисми алоҳида уйларда яшайди
18:14 / 04.10.2025