09:12 / 08.02.2023
7017

Malaysia Airlines Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни тиклаяпти

Малайзиянинг Malaysia Airlines авиакомпанияси Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. 

Фото: Malaysia Airlines

Биринчи чартер рейси 2023 йил 1 мартга белгиланган. Рейслар ҳар ўн кунда бир марта Airbus А330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Малайзия авиаташувчиси илк парвозини Ўзбекистоннинг Osmon Aero сайёҳлик оператори билан келишув доирасида 2022 йил 9 июль куни амалга оширган эди.

Malaysia Airlines — штаб-квартираси Селангор штатида жойлашган Малайзиянинг миллий давлат авиакомпанияси.

Top