Шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг маълум қилишича, 18 феврал соат 19:30 да Cobalt, Spark, Gentra ва Matiz иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада Cobalt'да ёнғин чиққан. ФВВ ходимлари ёнғинни ўчирган.

Ҳодиса оқибатида Cobalt ҳамда Matiz ҳайдовчилари жароҳат олган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз”, – дейилади ЙҲХБ ахборотида.