Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
25 феврал куни аксарият ҳудудларда қор ёғади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 25 феврал, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/сония тезликда эсади, 12–15 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+5 даража, кундузи 0...+2 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...+10 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +3...+8 даража бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.Ҳарорат кечаси ва кундузи +3...+8 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...–5 даража совуқ бўлади.