Кутубхона 1991 йилда 50 минг жилдли илмий-техникавий, тарихий, бадиий ва бошқа адабиётлардан иборат фондга эга бўлган. Ҳозирга келиб, 17 минг китоб макулатурага, қолгани эса Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш университетига юборилаётгани айтилган.




«Макулатурага юбориладиган китоблар нафақат ижтимоий-сиёсий характерда, балки рус ва ўзбек тилидаги техник мутахассисликлар, математика, физика, география, биология фанларига оид. Юзлаб қимматли китоблар шунчаки чиқариб ташланмоқда, уларнинг биргина «айби» 1976 йилгача чоп этилгани!
«Бутун дунёда китоб қанча қадимлашса шунча қадри баландлаб, янада кўпроқ авайлаб сақланади. Биз эса шунчаки бундай бойликларни йўқ қиламиз», деб ёзмоқда таълим соҳасидаги кўплаб муаммоларни ёритиб келган педагог Исроил Тиллабоев.
Педагог кутубхона ерларини тадбиркорга бериб юборишга мораторий жорий қилиш таклифини билдирган.
Kun.uz мазкур ҳолат бўйича Булунғур тумани ҳокимлиги билан боғланди. Ҳокимликка кўра, ушбу кутубхона 2006 йил 20 июндаги президент қарори, Самарқанд вилояти ҳокимининг 2006 йил 26 июндаги 103-Қ-сонли ва Булунғур тумани ҳокимининг 2006 йил 21 августдаги 2822-Қ-сонли қарорларига асосан Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш университети балансига бепул ўтказиб берилган.


Кутубхона биноси е-auksion.uz сайти орқали 4777030-сонли лот билан савдога қўйилган ва 2023 йилнинг 16 феврал куни 996 126 400 сўмга








