2023 йил 11-12 март кунлари ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Эрон Ислом Республикасига ташриф буюради. 

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бўлажак музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, транспорт-коммуникация соҳасидаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилиши мўлжалланяпти.