Жаҳон | 10:33 / 18.03.2023
7477
2 дақиқада ўқилади

Киевда Россия ҳужуми пайтида барча камикадзе дронлар йўқ қилинди

Киевда Украина пойтахтига ҳужум қилган барча камикадзе дронлар йўқ қилинди. Бу ҳақда Telegram'да Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти (ШҲМ) раҳбари Сергей Попко маълум қилди. 

Фото: AFP

«Душман яна бир бор Киев йўналиши бўйича Shahed учувчисиз учиш аппаратларини учирди, - деб ёзади у. - Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимиз барча ҳаво нишонларини йўқ қилди. Биз уларга ажойиб ишлаганликлари учун яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз. Айни пайтдаги маълумотларга кўра, қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида йўқ. Улар бўйича маълумот аниқлаштирилмоқда».

18 мартга ўтар кечаси Россия Украинага кўп сонли учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди. 

Киев ва Киев вилоятида, шунингдек, Полтава, Харкив, Черниҳов, Житомир, Херсон, Миколайив, Ровно, Хмелницкий, Тернипил ва Лвив вилоятларида ҳаво тревогаси эълон қилинди. Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари «Украйинска правда» нашрига россияликлар Shahed дронлари билан шимолий ва жануби-шарқий йўналишлардан ҳужум қилганини тасдиқлади.

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг Киев, Житомир, Черниҳов ва Днипропетровск вилоятларидаги иши ҳақида хабар берилган. «Восток» ҳаво қўмондонлигининг хабар беришича, Днипропетровск вилояти осмонида учта УУА, тахминан -  Shahed-131/136 уриб туширилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид