“UzAuto Motors” компанияси республикада олиб борилаётган ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиши натижасида, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизация қилиш, илм-фан ва технологияни ривожлантириш, шунингдек, рақобатбардош ва юқори технологияли маҳсулот яратиш каби устувор вазифаларни жамлаган автомобилсозлик саноати янги босқичга кўтарилди. 

Ишлаб чиқариш жараёнларининг оптималлашуви ҳамда модернизация қилиниши ҳисобига, UzAuto Motors компанияси тарихий рекордни ўрнатишга эришди, яъни 2016 йилдан буён ишлаб чиқариш ҳажми 269% га ўсган. Ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларнинг татбиқ этилиши, ускуналарнинг янгиланиши ва кадрлар малакасининг оширилиши Марказий Осиёда етакчи ҳисобланган “UzAuto Motors” компаниясини МДҲда ҳам етакчига айлантирди. 

Фото: UzAuto Motors

 Бугун UzAuto Motors фақат энг замонавий автомобиллар, хусусан, Chevrolet Tracker ва Оnix автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бунинг учун 5 мингдан ортиқ муҳандис жалб қилинган бўлиб, уларнинг бир қисмини Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчилари ташкил этади. Ўзбекистондаги мавжуд 200 та корхонага хорижлик ва маҳаллий мутахассислар жалб этилиши натижасида, улар кўмагида Chevrolet Tracker ва Оnix автомобиллари учун 1,5 минг дона деталь ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Фото: UzAuto Motors

Қолаверса, Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ва Оnix автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан 12 та янги маҳаллийлаштириш лойиҳаси амалга оширилди, жумладан, умумий қиймати 312 миллион долларлик янги заводлар ва юқори технологияли ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди. Янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши, 4,5 мингга яқин янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Янги автомобиллар UzAuto Motors заводида жорий қилинган Global Emerjing Markets (ГEМ) глобал платформаси асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, бу қўшимча муҳандислик ечимларисиз бир неча турдаги автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дегани. Мазкур лойиҳани ўзлаштириш учун 427,6 миллион доллар миқдорида сармоя киритилди.

Фото: UzAuto Motors

Юқори босим остида ишловчи алюминий цилиндр блокларини ишлаб чиқаришда илғор технологиядан фойдаланган ҳолда инновацион двигателлар оиласига мансуб CSS Prime двигателларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш UzAuto Motors Powertrain компаниясида нолдан бошлаб амалга оширилди. Инновацион технологиялар туфайли, Ўзбекистонда Chevrolet Onix ва Тracker автомобилларининг маҳаллийлаштириш даражасини оширишга хизмат қилувчи МДҲда ягона завод ишга туширилди.