Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия 4 апрелдан НАТОга аъзо бўлади
Финландия 4 апрел, сешанба куни расман НАТОга аъзо бўлади, дея маълум қилди Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг.
«Биз бу ерда, НАТО штаб-квартирасида биринчи марта Финландия байроғини кўтарамиз. Бу Финландия хавфсизлиги, Шимолий Европа мамлакатлари ва умуман НАТО хавфсизлиги учун яхши кун бўлади», деди у Брюсселда журналистларга.
Йенс Столтенбергнинг қўшимча қилишича, «натижада, Швеция ҳам хавфсизроқ бўлади».
1 март куни Финландия парламенти НАТОга кириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Лойиҳани 184 нафар депутат «маъқуллади», 7 нафари «қарши», 1 нафари «бетараф» овоз берди, яна 7 нафар депутат қатнашмади.
2022 йил май ойида Швеция ва Финландия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширишини расман эълон қилди. Аввалги бетарафлик сиёсатидан воз кечиш қарорига Россиянинг Украинага бостириб кириши сабаб бўлди.
Аввалроқ Йенс Столтенберг иккала давлат ҳам «НАТОга бажонидил қабул қилиниши» мумкинлигини айтган эди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
08:35 / 03.06.2026
«Нафтогаз» Россиядан товон ундиришни давом эттирмоқда
09:37 / 25.05.2026