Россиянинг Ил-96-300 самолёти (“Россия” Special Flight Squadron - махсус парвоз отряди) Москвадан RSD 898 мунтазам бўлмаган рейсини амалга оширди. Лайнер 22 апрел, шанба куни эрталаб соат 9 ларда Берлиннинг BER аэропортига қўнди. Парвозларни кузатиш бўйича Flightradar24 веб-сайтида пайдо бўлган маълумотни DW’га ваколатли манба ҳам тасдиқланган. 

Унинг сўзларига кўра, гап хизмат кўрсатиш BER фуқаролик аэропорти ваколатига кирувчи мунтазам йўловчи рейси ҳақида кетаётгани йўқ. DW изоҳ сўраб мурожаат қилган Германия Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигидан хабар эълон қилинган вақтга қадар ҳеч қандай жавоб олинмаган. 

Flightradar24 сайтидаги маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан тахминан соат 12:13 (Тошкент вақти билан 15:10) да самолёт Берлин аэропортидан ҳавога кўтарилган. Унинг "Внуково" аэропортига қўниши Тошкент вақти билан соат 17:38 да кутилмоқда, дейилади сайтда. 

РИА “Новости” Россия давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия президентининг самолёти - "1-рақамли борт" - тўрт двигателли узоқ масофага учувчи Ил-96-300ПУ саналади. Бу Ил-96 йўловчи самолётининг сезиларли даражада ўзгартирилган вариантидир.