2023 йилнинг январь-март ойлари мобайнида мамлакатда қурилиш соҳасида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг сони 1 290 тани ташкил қилди.

Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича, 2022 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1 332 тани ташкил қилган.

Бундан ташқари, 2021 йилда – 1 849 та, 2020 йилда – 1 844 та, 2019 йилда – 2 791 тага тенг бўлган.