Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция ЕИдан "Вагнер"ни террористик ташкилот сифатида тан олишни сўради
Швеция Европа Иттифоқи кенгаши раиси сифатида "Вагнер гуруҳи"нинг Европа Иттифоқида террористик ташкилот сифатида тан олинишига ёрдам беради, деди ташқи ишлар вазири Тобиас Билльстрём.
Швеция “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) Европа Иттифоқида террористик ташкилот сифатида тан олинишини истайди. Бу ҳақда Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Билльстрём 11 май, пайшанба куни чоп этилган Dagens Nyheter газетасига берган интервюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Стокҳолм “бунинг учун ҳуқуқий шарт-шароитлар пайдо бўлиши биланоқ” ЕИ мамлакатлари бу масала бўйича консенсусга эришишга ҳисса қўшишга тайёр.
"Вагнер гуруҳи" даҳшатли ҳужумларни амалга оширди, жумладан, Судан, Мали, Сурия ва Украинада", - дея таъкидлади Билльстрём. Швеция ҳозирда Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилмоқда. 12 май, жума куни Стокҳолмда Европа Иттифоқи 27 та давлати ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади.
У ёки бу ташкилот террористик деб тан олиниши учун миллий ҳуқуқ-тартибот идоралари унга нисбатан тегишли модда бўйича иш қўзғатиши керак, дея қўшимча қилди вазир. Фақат дастлабки тергов бошланганидан сўнг, масалани Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгаши муҳокамасига қўйиш мумкин.
10 май, чоршанба куни Франция Миллий ассамблеяси ушбу мамлакат ҳукуматини "Вагнер" ХҲКнинг Европа Иттифоқидаги террористик ташкилотлар рўйхатига киритилиши учун “дипломатик ҳаракатлар қилишга” чақирувчи резолюцияни бир овоздан қабул қилди. Литва парламенти шунга ўхшаш резолюцияни март ойида маъқуллаган эди. Буюк Британия ҳам шундай ниятда, деб ёзади Швеция ОАВ. Европа террорчилар рўйхатига ҳозирда 13 жисмоний ва 21 юридик шахс киритилган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026