Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Херсон ва Запорижжяда портлашлар содир бўлди
Запорижжя ва Херсонда тунги портлашлар қайд этилди. Бу ҳақда Украина ОАВ хабар бермоқда.
“Суспільне” нашри Запорижжядаги портлаш товушлари ҳақида хабар тарқатди. Шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртев шаҳар аҳолисини энг яқин бошпаналарга боришга чақирди.
Запорижжя вилоятида ҳаво тревогаси эълон қилинган.
12 майга ўтар кечаси Херсонда иккинчи марта портлаш овозлари эшитилди.
Портлашлар ҳақида биринчи марта "Суспільне" маҳаллий вақт билан ярим тундан 20 дақиқа ўтгач хабар берган ва ярим соатдан кейин у янги портлашлар ҳақида маълумот тарқатган.
Айни пайтда, на шаҳарда, на Херсон вилоятида ҳаво тревогаси эълон қилинмаган.
8 майга ўтар кечаси Россия Эронда ишлаб чиқарилган Shahed-136/131 камикадзе-дронлари билан Киев ва Одесса вилоятларига ҳаводан ҳужум қилганди.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари хабарида айтилишича, Киевга ҳужум қилган 35 та УУАнинг барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.
Украина ҳарбийларига кўра, Россия қўшинлари Киевга шимолий йўналишдан – Брянск вилоятидаги Сешча аэродромидан ҳужум қилган. Маъмурият раҳбари Сергей Попко сўзларига кўра, Киевда беш нафар фуқароси жабрланган, шаҳарда автомобиллар ва деразалар шикастланган.