Улар қуйидагича:
- ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг банд бўлиши;
- ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;
- фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.
2023 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан, 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани:
- 3 қаватли бинога – 0,9;
- 4 қаватли бинога – 0,8;
- 5 қаватли бинога – 0,7;
- 6 қаватли бинога – 0,6,
7 ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди.
Бунда, ушбу бандда белгиланган пасайтирувчи коэффициент:
- маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ёрдамчи хоналар билан бирга, агар уларнинг майдони янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биносининг умумий майдонининг 20 фоизидан ошмаган бўлса;
- ишлаб чиқариш мақсадларида бино бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биргаликда фойдаланилаётган бўлса, бундай бинонинг ҳар бир мулкдори томонидан қўлланади.











