Европа Иттифоқи парламенти Венгриянинг бўлажак раислигидан хавотирда
Европа парламенти Венгриядаги қонун устуворлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли Европа Иттифоқи давлатларини “мос ечим” топишга чақирди. Акс ҳолда, ЕП ҳам тегишли чораларни кўриши мумкин, дейилади резолюцияда.
Европарламент Венгрия 2024 йилнинг иккинчи ярмида ротация йўли билан унга ўтказилиши лозим бўлган ЕИ Кенгашига раислик функцияларини бажаришга қодирлигига шубҳа билдирди. Тегишли резолюция 1 июн, пайшанба куни Европарламент депутатларининг мутлақ кўпчилик овози билан қабул қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, Венгрияда фундаментал ҳуқуқларнинг бузилиши кучайиб бораётгани ва Европа Иттифоқи Будапештга йўналтирилган миллиардлаб еврони музлатиб қўйгани сабабли, Венгрия бу муҳим вазифани ўз зиммасига олишига шубҳа бор. “Европа парламенти яна бир овоздан Венгриядаги қонун устуворлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашиб бораётганидан чуқур хавотир билдиради”, деди маърузачи Гвендолин Дельбос-Корфилд.
Сўнгги йилларда Венгрияда қонунлар етарлича парламент назоратисиз қабул қилинган, дейилади резолюцияда, хусусан. Европарламент депутатлари Европа Иттифоқи давлатларини “мос ечим” топишга чақирди. Акс ҳолда Европарламент ҳам тегишли чораларни кўриши мумкин, дейилади ҳужжатда.
Венгрия адлия вазири Юдит Варга бу ҳаракатни танқид қилиб, Будапештнинг Европа Иттифоқи раислигига ҳозирданоқ тайёргарлик кўрилаётганига ишора қилди.
Мавзуга оид
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024