Фармонга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан «Сирдарё тажрибаси» асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий «Баркамол авлод» болалар мактаблари ташкил қилинади.

2023-2024 ўқув йилидан  босқичма-босқич мактабларнинг 1-4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5-9-синфларида таянч ҳамда 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади.

Баҳолашнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда ўқувчининг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай олиши, танқидий фикрлаш ва таҳлил кўникмалари баҳоланади.

Бошланғич синфларда информатика, ўрта синфларда эса ўқувчиларнинг молиявий саводхонлик дарслари ўтилади.

Барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.

2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.