ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда Афғонистондаги бугунги вазият ва халқаро ҳамжамият, шунингдек, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Покистон элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этишдаги муҳим ролини таъкидлади.
Томонлар Афғонистонда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, хусусан, Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темирйўли қурилишини ҳам муҳокама қилдилар.











