Самарқандда 4 битирувчи кўп қаватли уй деразасидан тушиб кетган қизни тутиб олди
Самарқандда тўрт нафар мактаб битирувчиси тўртинчи қаватдаги деразадан тушиб кетган қизни қутқариб қолди. У пешонасидан кичик жароҳат олган, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Вилоят ИИБ ёшларга миннатдорчилик билдирди.

Фото: ИИБ
2023 йил 1 июнь куни Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини битираётган Ш.Бобораҳимов, М.Саидалимов, О.Ўткиров ва Ж.Эшназаров сайр қилиб юришганда кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган кичкина қизчани кўриб қолган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, ўқувчилардан бири дарҳол қизалоқнинг ота-онасига хабар бериш учун квартира томон югурган, қолганлари қизалоқ осилиб қолган балкон остида қўлларини чўзиб, тирик қутқарув панжарасини ясашган.
Йигитлардан бири зинапоядан югуриб чиқаётган пайтда, қизалоқ пастга қулаб тушган. Йигитлар уни тутиб олишган.
Аниқланишича, онаси уй ишлари билан овора бўлган пайтда қизча балконга чиқиб қолган.
Самарқанд вилояти ИИБ юз берган ҳолатга бефарқ бўлмаган ёшларга миннатдорчилик билдирган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объект тўхтатилди
Жамият | 08:53
-
Урушдаги мутлақ рекорд: март Россия артиллерияси учун «қора ой» бўлди
Жаҳон | 08:51
-
Путинга уруш керак, Трамп буни тушуниб етган кўринади — The Times
Жаҳон | 08:47
-
Трамп Эронга «мисли кўрилмаган бомбардимонлар» билан таҳдид қилди
Жаҳон | 08:20
Мавзуга оид

21:35 / 30.03.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади

11:20 / 26.03.2025
Самарқандда йўлдаги кўлмакда чўмилган эркак 10 суткага қамалди

17:39 / 22.03.2025
Мирзиёев биринчи президент мақбарасини зиёрат қилди

17:24 / 22.03.2025