Uzbekistan Airports АЖ маълумотига кўра, Фарғонада станция 15 октябр куни ўрнатилган. Самарқандда эса шундай ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишлари 9 октябрда якунланган. Кейинчалик бошқа аэропортлар яқинида ҳам станциялар ўрнатиш режалаштирилган.
Ускуналар аэропортларнинг санитария-ҳимоя зоналарида жойлаштирилмоқда. Улар азот диоксиди, олтингугурт диоксиди, углерод оксиди, озон, аммиак ва водород сулфид, шунингдек, PM2.5 ҳамда PM10 майда заррачалари концентрациясини ўлчайди.
Тизим бир вақтнинг ўзида ҳаво ҳарорати ва намлиги, атмосфера босими, шамол тезлиги ҳамда йўналишини ҳам қайд этади.
Ўлчов натижалари автоматик равишда Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига узатилади. Бу аэропортлар атрофидаги ҳаво сифати қандай ўзгараётганини кузатиб бориш имконини беради.
















